Ла Лига. Ишончли ғалабани расмийлаштирган "Реал" жадвалда "Жирона"ни қувиб ўтди
02 фев 02:51
Янгиликлар
Ла Лига. Ишончли ғалабани расмийлаштирган "Реал" жадвалда "Жирона"ни қувиб ўтди
Хоселунинг 14 ва 56-дақиқаларда урган голлари "Мадрид"га ғалаба келтирди.
"Хетафе" – "Реал Мадрид" 0:2
"Колисеум Альфонсо Перес" стадиони
Голлар: 0:1 – 14 Хоселу, 0:2 – 56 Хоселу.
"Хетафе" – Сория, Кармона (Хорди, 46), Суарес, Дуарте (Латаса, 46), Альдерете, Альварес, Жене (Рико, 46), Максимович (Сантьяго, 88), Милья, Гринвуд, Майораль (Мата, 88).
"Реал Мадрид" – Лунин, Начо, Рюдигер (Камавинга, 46), Менди, Модрич, Вальверде, Тчуамени, Беллингем (Карвахаль, 88), Васкес, Винисиус Жуниор (Родриго, 75), Хоселу (Браим Диас, 88).
Огоҳлантиришлар: Жене (26), Менди (30).
Хетафе |
Примера Дивизион . 20-тур 02/02/2024, 01:00 2
:
0
Тугади
|
Реал Мадрид Хоселу - 14', Хоселу - 56' |
Стадион: Coliseum, 15264 томошабин
Бош ҳакам: Ricardo De Burgos
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Мадрид" муҳим 3 очкони қўлга киритиб, Ла Лига жадвалида якка пешқадамга айланиб олди.
90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
88-дақиқа. Хоселу ва Жуд Беллингем ўрнига Карвахаль ҳамда Браим Диас майдонга туширилди.
84-дақиқа. Чап қанотдан узатмадан кейин Латаса ҳаводаги курашда Начодан устун келди ва зарба йўллади, Лунин ўз ўрнида.
82-дақиқа. Модрич-Родриго-Жуд Беллингем комбинациясидан кейин англиялик ҳимоячиларни бир неча бор чалғитишга уриниб, кейин зарба берди, бироқ тўп барибир ҳимоячилардан бирининг оёғига тегиб, майдонни тарк этди.
79-дақиқа. "Хетафе"нинг тезкор қарши ҳужумини Мэйсон Гринвуд кучли зарбаси билан якунламоқчи бўлди, бироқ унинг уриниши бироз ноаниқ чиқди.
63-дақиқа. ҚАНАҚАСИГА? Бу вазиятда қандай қилиб гол ура олмасликни уддалагинини Винисиуснинг ўзи ҳам тушунтириб беролмаса керак.
56-дақиқа. ГООООООЛ! Хоселудан дубль. Винсиус Жуниор голли узатма муаллифига айланди.
52-дақиқа. Мэйсон Гринвуднинг зарбасидан кейин тўп устунга тегди.
46-дақиқа. Ўзгариш! Антонио Рюдигер ўрнига Эдуардо Камавинга ўйинга қўшилди.
46-дақиқа. Ўзгаришлар! Жене Даконам ва Домингеш Дуарте ўрнига Диего Рико ҳамда Хуанми Латаса майдонга туширилди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
45+4-дақиқа. Хоселунинг зарбасидан кейин бош ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!
45+2-дақиқа. "Реал Мадрид" кетма-кет бурчак зарбаларидан наф чиқара олмади.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
43-дақиқа. Йўқ, германиялик ҳимоячи майдонга қайтди ва ўйинни давом эттирадиган бўлди.
41-дақиқа. Антонио Рюдигер ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади.
33-дақиқа. Феде Вальверде жарима майдончасига кираверишдан кучли зарба берди, лекин унга аниқлик етишмади.
30-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар сариқ Ферлан Мендига кўрсатилди. Франциялик рақибининг оёғини босиб олди.
26-дақиқа. Огоҳлантириш! Жене Даконам тўпга ета олмади ва Тчуаменининг оёғига зарба бергани учун сариқ карточка ишлаб олди.
19-дақиқа. "Хетафе" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
14-дақиқа. ГОООООЛ! Хоселу дарвозабон ва ҳимоячининг сусткашлигидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очмоқда.
12-дақиқа. Винисиус Жуниор дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин Давид Сория жамоасини қутқарди.
9-дақиқа. Хоселу ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллагач, у тўсинга тегиб қайтди. Аммо ҳакам ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини маълум қилди ва агарда гол урилганда ҳам инобатга олинмаган бўларди.
6-дақиқа. Ҳозирча "Хетафе" фаол тарзда прессингда ишлашмоқда ва ўйин марказга яқин ҳудудларда ўтмоқда.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Ҳар икки жамоа устозлари асосий таркиб борасида бир қарорга келишган.
"Хетафе" - "Реал Мадрид"
"Хетафе" - Давид Сория, Суарес, Жене, Дуарте, Альдерете, Альварес, Максимович, Милья, Кармона, Гринвуд, Майораль.
"Реал Мадрид" - Андрей Лунин, Ферлан Менди, Антонио Рюдигер, Начо, Лукас Васкес, Лука Модрич, Орельен Тчуамени, Федерико Вальверде, Жуд Беллингем, Винисиус Жуниор, Хоселу.
Фикрлар