ЕЧЛ. "Барселона" иккинчи ўйинда ҳам "Реал"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

3 апр 2026, 00:59
Аёллар ўртасидаги ЕЧЛнинг 1/4 финали доирасида "Барселона" "Реал"ни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Томонларнинг дастлабки ўйинида ҳам Каталония қизлар жамоаси 6:2 ҳисобида ғалабага эришганди.

Шу орқали "Барселона" 12:2 ҳисобида рақибларини мағлуб этиб, турнир ярим финалига йўлланма олди.

Ушбу босқичда жамоани "Бавария"га қарши баҳс кутиб турибди.

"Арсенал" иккинчи ярим финалда "Вольфсбург" ва "Лион" жуфтлигига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›