

Луис Энрике Испания терма жамоасининг ноябрдаги ўйинларида иштирок этиш учун “Арсенал” ҳимоячиси Эктор Бельеринни ҳам чақирди. Эктор жароҳат олган Хесус Наваснинг ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, Испания Миллатлар Лигаси доирасида 14 ноябрда Швейцария меҳмони бўлади, 17 ноябрда эса ўз уйида Германияни қабул қилади.



