

Германиялик журналист Флорин Плеттенбергнинг сўзларига кўра, 19 ёшли истеъдодли ҳужумчи Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичидаги ўйинида скаутлар ва "канонирлар" мураббийлар штабини ҳайратда қолдирди.
Ёш ҳужумчига бошқа бир қанча етакчи инглиз клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда ва "Реал" ҳам уни кузатув остига олган.

"Байер" ёзги трансфер учун 60-70 миллион евро талаб қилади.
Кофане жорий мавсум барча мусобақаларда 39 ўйинда 7 та гол урди ҳамда 8 та ассист қайд этди.



