Хендерсон "Ливерпуль" билан шартномасини 2025 йилга қадар узайтирди

Alisher
31 авг 2021, 16:38
"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон клуби билан янги шартнома имзолади.

Мерсисайд клуби хабарига кўра, футболчи узоқ муддатли шартнома имзолади.

The Athletic'нинг маълумотига кўра, англиялик 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Хендерсон 2011 йилдан бери "Ливерпуль"да ўйнайди. У жамоа таркибида Англия чемпиони, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолибига айланган.


AlisherМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com