

"Кўпчилик Англия Кубоги жуда муҳимми деб ўйлаб қолишади. Фикримча, бу турнир муҳимлиги бўйича Премьер-лигадан фарқ қилмайди. Биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз. "Ливерпуль"даги ҳар бир футболчи ўз ўйини учун жавобгар. "Плимут"га қарши ким майдонга чиқишидан қатъий назар, унинг ишга бўлган муносабати юқори даражада бўлиши лозим" - дейди Хендерсон.



