

Плей-офф босқичининг финалида Босния ва Герцеговинага қарши майдонга тушган "Адзурри" пенальтилар сериясида мағлубиятга учради ва кетма-кет учинчи бор жаҳон чемпионатидан ташқарида қолди.
Мазкур муваффақиятсизликдан сўнг Италия футболи афсонаси, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўз "Instagram" саҳифасида пост қолдирди. У терма жамоанинг собиқ аъзоси Женнаро Гаттузо билан тушган суратини жойлаштириб, "Вазият қийинлашганда, кучлилар майдонга чиқади... Олға, Адзурри!" мазмунидаги сўзлар билан ўз юртдошларини қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2018 ва 2022 йилги дунё биринчиликларини ҳам ўтказиб юборган эди.




