Хайме Лозано: "Ўзбекистон кам ҳужум қилиб, кўп жазолади"
13 сен 2023 11:42
Янгиликлар
Хайме Лозано: "Ўзбекистон кам ҳужум қилиб, кўп жазолади"
Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хайме Лозано Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувидан кейин (3:3) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйлашимча, юқори босим бизга акс таъсир ўтказди. Ютқазаётган пайтимиз кўп маротаба ўзимизни тиклаб олдик, аммо рақиб яхши ҳужумлар ташкиллаштирди, биз эса бу вазиятларда тушунарсиз ҳаракатлар қилдик. Биз прессинг уюштириш ёки ортга қайтиш бобида ўз устимизда ишлашимиз лозим. Аммо бу ёпилиб олиш керак дегани эмас. Бугун прессинг қилганимизда, ўйинни қандай бошқаришни билмай қолдик, чунки рақиб жуда уюшқоқлик билан ҳаракат қилди. Ўтказиб юборилган голларни олдини олиш мумкин эди. Тўпсиз ўйнаш ғашимни келтиради, чунки бундай вазиятларда кам вазият яратиб, кўп жазоланамиз", - деди мексикаликлар устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар