Хави: "Педрининг бундай даражада ўйнаётганидан бахтлиман"
02 июл 2021 12:14
Янгиликлар
Хави: "Педрининг бундай даражада ўйнаётганидан бахтлиман"
"Ал Садд" бош мураббийи Хави Испания терма жамоаси ва "Барселона" ярим ҳимоячиси Педри ҳақида гапирди.
"Мен Педрининг бундай даражада ўйнаётганидан бахтлиман, у ёш бўлса ҳам Испания терма жамоаси ҳам, "Барселона"да ҳам фарқни юзага келтирмоқда", - дейди Хави.
18 ёшли Педри Каталония клубига 2019 йилнинг сентябрида "Лас-Пальмас"дан 20 миллион евро эвазига ўтганди. Хавбекнинг "Барселона" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Қайд этиш керакки, Педри Испания терма жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади, у "қизил фурия" билан Европа чемпионати чорак финалига чиқди.
Ўхшаш янгиликлар
16:29
Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди 8
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар