Хави Дембеленинг "Барселона" билан шартномаси ҳақида гапирди
18 дек 2021 11:01
Янгиликлар
Хави Дембеленинг "Барселона" билан шартномаси ҳақида гапирди
"Барселона" бош мураббийи Хави жамоа форвард Усмон Дембеленинг шартномаси билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
"Усмон фаолиятини "Барселона"да давом эттиришни хоҳлашини ва бу ерда унга яхши эканлигини айтди. Бу унинг агенти билан шартнома шартлари борасида келишув саволидир. Дембеле қолса, унинг "Барселона"даги ўрни қандай бўлишини билади", - дейди Хави.
Усмоннинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум "Барселона"нинг уч ўйинида майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар