UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  1 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  7 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  1 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  9 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  10 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  2 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2

Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди Янгиликлар

Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, ҳужумчи Лионель Месси ва Аргентина ҳамда Испания ўйинчилари 2026 йилги Финалиссима ўйинида иштирок этишга тайёр бўлган.

"Месси миллий жамоа сафидаги 47-расмий совринини қўлга киритиш имконига эга эди, Аргентина билан яна бир титул... аммо бу имконият қўлдан чиқди. Рекордга эришиш учун кейинги имконият у учун Жаҳон чемпионатида бўлади", – деб ёзди Романо.

15 март куни УЕФА 2026 йилги Финалиссима — Европа чемпионати ва Америка Кубоги ғолиблари ўртасидаги ўйин бекор қилинганини маълум қилди.

Аввалига ўйин 27 март куни Доҳа (Қатар) шаҳрида ўтказилиши режалаштирилганди, аммо Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро кескинлашгани сабабли ўйинни кўчиришга қарор қилинди. Захира вариант излаш жараёнида УЕФА Аргентинага учрашувни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўтказишни таклиф қилди, аммо Аргентина томони бу вариантни рад этди.

Шунингдек, Мадрид ва Буэнос-Айрес шаҳарларида икки ўйинли қарама-қаршилик ўтказиш варианти ҳам келишилмади ва 27 ёки 30 март кунлари ўйин ўтказиш учун Европада бошқа стадион ҳам топилмади.

Аргентина ўйинни 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейинги даврга кўчиришни таклиф қилди, аммо бу вариант ҳам маъқул келмади.

Финалиссима илк бор 2022 йилда ўтказилган эди — ўшанда Аргентина Италияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 мар 15:22:37
Baxtiyor Nazarov
Bo'maydigan narsa bo'maydida, kimga kerak Messi va Yamal to'qnashuvi...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика