Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди
16 мар 14:01
Янгиликлар
Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
45 ёшли мутахассис билан тузилган шартнома 2026 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган бўлиб, уни узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Бундан аввал Коул мураббийлик фаолиятида "Челси" ёшлар жамоаси билан ишлаган, шунингдек, Англия ёшлар ва асосий терма жамоаларида, "Эвертон", "Челси" ва "Бирмингем" клубларида мураббий ассистенти бўлиб ишлаган.
30 турдан сўнг "Чезена" B Серия турнир жадвалида 40 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.
Футболчилик фаолияти давомида Коул "Арсенал" билан икки марта Англия чемпиони бўлган, уч марта мамлакат кубогини ва икки марта Суперкубокни қўлга киритган. "Челси" билан эса Англия чемпионлиги, тўртта Англия Кубоги, Лига Кубоги, мамлакат Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида ғолиб чиққан. У АПЛда жами 384 ўйин ўтказиб, 15 та гол урган. Англия терма жамоаси сафида эса 107 баҳсда майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар