UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Нефтчи" "Пахтакор"ни ютиб, Суперкубокни қўлга киритган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  2 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  9 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  9 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  5 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  12 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  3 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  1 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  10 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  4 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  16

"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди Янгиликлар

"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди

Хабарингиз бор, Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасида бўлиши керак бўлган Финалиссима сўнгги пайтларда жуда кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Уни қайси стадионда ўтказиш ёки умуман ушбу ўйиннинг ўзи бўлиш-бўлмаслиги ҳақида етарлича хабарлар чиқди.

Хусусан, ўйин дастлаб Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтиши белгиланди, лекин Аргентина буни рад этди. Кейин яна бошқача вариантлар таклиф қилинди. Бўлмади. 

Охир-оқибат ушбу ўйин икки жамоа нейтрал майдон борасида келиша олмагани туфайли бекор қилинди.

Биласизми, гарчи ушбу ўйин бекор қилинган бўлса-да, бироқ худди ушбу терма жамоалар сафида ўйновчи футболчилар қарама-қаршилигидаги ўйин Мадридда барибир бўлади: бу апрелнинг 5-санасида "Ванда Метрополитано" майдонида бўлиб ўтадиган "Атлетико" – "Барселона" ўртасидаги баҳсдир.

Ушбу ўйиннинг Финалиссимадан кам жойи йўқ, чунки жамоалар таркиби бунга мисол бўла олади. Жумладан, Испания номидан "Барселона" шарафини ҳимоя қиладиган бир қатор футболчилар бор: Педри, Гави, Торрес, Лопес, Кубарси, Жоан ва Эрик Гарсия, Ольмо, Бернар, Касадо, Мартин (жароҳати бўмаганда Бальде) ва муҳими Ямаль...

"Атлетико" номидан эса Аргентина шарафини ҳимоя қилиши керак бўлган Альварес, Симеоне, Альмада, Николас Гонсалес, Науэль Молина ва дарвозабон Муссо каби футболчилар бор. Қолаверса, "Атлетико" таркибидаги испаниялик ўйинчи Ле Норман ҳам шу куни стадионда бўлади. Ажойиб тасодиф-а?!

Тўғри, турнир жадвалида "Атлетико"нинг "Барса"дан анча ортда бораётганлиги сабабли ла Лиганинг бор-йўғи навбатчи тур ўйини мақомида ўтадиган ушбу ўйин – гарчи соврин учун курашиладиган бир ўйинлик Финалиссима даражасига тенг келолмаса-да, Испанияда сўнгги пайтларда "Эл Класико"дан кўра кўпроқ интрига бағишлаётгани ва "Барса"нинг "Атлетико"га қарши сўнгги ўйинида учралган 0-4 ҳисобидаги мағлубияти учун реванш олиш йўлидаги яхши имконият эканлиги мазкур ўйинга бўлган эътиборни анчайин оширади.


Алишер Разиков

Рейтинг: -9   

Фикрлар

   
16 мар 18:00:35
Bahodir
Tomi ketganmi bularni nima yozayotganini özi bilarmikan yöq bilganda yozmasdi axmoq
   
16 мар 17:22:53
Neuling
Messini rasmini va umuman sarlavhani bu xabarga nima aloqasi bor?
   
16 мар 16:55:06
STENLESS..R
Томи кетганми буларни шунака сарлавха куйманглар деса мазах килгандек баттар килишобди узига узи гап олишади САни кучли зшонга укитиш керак футбол сохасида сог одамлар ишламас керак
   
16 мар 16:53:13
Abdusamat
Фаросат бўлмасаям қийин...
   
16 мар 16:50:23
Ashurov Bekzod
Soğ odam ishlaydimi özi bu saytda ......
   
16 мар 16:49:21
Ashurov Bekzod
Soğ odam ishlaydimi özi bu saytda ......
   
16 мар 16:48:49
Xojakbar Xaitov
Бу канака финал билганлар этворилар
   
16 мар 16:46:09
Murod Karimberdiyev
Jinnini katta kichigi buʼlmaydi degan gapga yana bir isbot!
   
16 мар 16:42:30
Ааа Ааа
Habaringa tfuuuu
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика