Хави: “Бизга тажриба етишмаяпти”
09 янв 2022 07:45
Янгиликлар
Хави: “Бизга тажриба етишмаяпти”
«Барселона» устози Хави Ла Лига 20-тури доирасида ўтган «Гранада»га (1:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
“Афсус, аммо ўзимиз хатоликка йўл қўйдик. Бизга тажриба етишмаяпти ва четлатиш муаммолар келтириб чиқарди. Рақибнинг кучли томонларини, бизнинг эса кучсиз томонларимизни кўрдим. 2-таймда ўйинни ўз назоратимизда ушлашимиз зарур эди.
Ғалаба қозониш учун кўпроқ имкониятлар яратишимиз керак. Агар ўсишни хоҳласак, буни уддалаш вақти келди. Муҳим 2 очкони бой берганимдан афсусдамиз.
Бошқалар каби Люк де Йонг ҳам жамоамиз аъзоси ҳисобланади. У профессионал. У гол урганидан хурсандман. Бироқ, юқори маошлар туфайли бу жиҳатни ҳам эътиборга олиб қўйишимиз лозим.
Тажриба ва маҳорат ўйин натижасидан келиб чиқади. Ҳозир Гавидан кўпроқ нарса талаб қилолмаймиз”, дейди испаниялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар