Хавьер Маскерано: "Ўзбекистонга қарши ўйин оғир ўтади"

Оқил Абдубарноев
20 май 2023, 16:20
Аргентина U-20 терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Маскерано Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистон яхши жамоа саналади. Уларни билмайдиганлар ҳақида шуни айтиш жоизки, ушбу жамоа қандай ўйнаш кераклигини яхши билади. Ўтган йили 5-3-2 схемасида ҳаракат қилган рақибимиз иқтидорли вингерларга эга ҳамда тўп назоратини яхши кўради. Улар яккакурашларда кучли, бу ҳақда шогирдларимни огоҳлантирганман. 

Бўлажак ўйин осон бўлмайди. Биз уларга қарши ўтган йилнинг сентябрь ойида майдонга тушгандик. Рақиб жамоа таркибида баъзи номлар ўзгарган, аммо мақсад ўша-ўша: улар яхши ўйин кўрсатишга ва тўпни назорат қилишга ҳаракат қилади. Бўлажак учрашув қийин ўтади", — деди мезбонлар мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина — Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан 21 майга ўтар кечаси соат 02:00 да бошланади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

Маскерано бошчилигидаги Аргентина Ўзбекистон билан ўйиндан аввал машғулот ўтказди

U-20 ЖЧ. Аргентина — Ўзбекистон учрашуви чипталари сотиб бўлинди, ҳамюртларимизни машҳур клуб скаути кузатиб боради 

Мураббий – Маскерано, Европа топ-клубларидан ўйинчилар. Аргентина U-20 терма жамоаси ҳақида нималарни билиш керак?

U-20 жаҳон чемпионати. Маскерано танлаган 21 нафар футболчи 

U-20 жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ёшларининг рақиблари билан танишамиз, жумладан, Аргентина билан ўтган йили тўқнаш келганмиз


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia