Хасан Салихамиджич: "Бавария" ПСЖдан ўтади"

Aslanov Jasurbek
5 май 2026, 23:44
"Бавария" собиқ футболчиси ва спорт директори Хасан Салихамиджич Мюнхен клуби Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб баҳсида ПСЖни қандай мағлуб этиши ҳақида гапириб берди (илк ўйин – 4:5).

"Бавария" 6 май куни "Пари Сен-Жермен"ни қабул қилади.

"Трибунадаги ўн иккинчи ўйинчимиз ва забт этиб бўлмас қалъа ҳисобланган "Альянц Арена" билан бизда уйда аниқ устунлик бор. Мен "Бавария" кейинги босқичга чиқишига қатъий ишонаман.

Футболчиларимиз топ-формада, улар ғалаба қозонишмоқда ва ҳатто бой берилаётган ўйинлар тақдирини ҳам ўзгартириб юборишяпти. ПСЖга қарши баҳсда улар ўзларига қўшимча босим ўтказишлари керак эмас, танаффусгача 3:0 ҳисобида олдинда бориш шарт эмас – биз буни учрашувнинг якуний палласида ўз кучли томонларимиз эвазига амалга оширамиз", – деди Салихамиджич.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bayern & Germany в X