

"Бу ҳаётдагидек — фикрлар ҳамма жойда бор. Мен ҳар бир фикр ҳурматга лойиқ эмас, деб ҳисоблайман, чунки агар бу ахмоқона фикр бўлса, уни ҳурмат қилишинг шарт эмас… Шундай футболни ёқтирадиган одамлар бор — улар кўпчиликни ташкил этади ва мен ҳам уларнинг сафидаман. Лекин баъзиларга бу ёқмайди. Мен эса кўпчилик ўйиндан завқ олганига ишонаман ва бу энг муҳими.
Агар бошқа ўйинларга қарайдиган бўлсак, бу мавсумнинг энг юқори интенсивликдаги ўйини бўлди, шундай эмасми? Эмоциялар жиҳатидан ҳамма нарса бошқача — ўзинг назорат қила олмайдиган нарсалардан кўпроқ чарчайсан", — деди Энрик.
ПСЖ ва "Бавария" ўртасидаги жавоб ўйини 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.



