Ханданович "Интер"нинг дарвозабонлар бўйича скаути сифатида иш бошлади

Omonjon To`xtamirzayev
27 ноя 2023
"Интер"нинг собиқ кипери Самир Ханданович клубнинг дарвозабонлар бўйича скаути сифатида иш бошлади.

Яқин кунларда у Европа бўйлаб мураббийлик методикаларини ўрганишга киришади.

Ёзда Самир профессионал фаолиятини якунлаган, лекин клубда қолганди.

Скаутлик билан бирга Ханданович мураббийлик курсларида таҳсил олади. Катта эҳтимол яқин келажакда собиқ дарвозабон "Интер"нинг ёшлар жамоасини бошқаради, бу борада музокаралар бошлаб юборилган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Calcio Mercato