Хамес Олимпиадага бормайди
20 май 2016 09:02
Янгиликлар
Хамес Олимпиадага бормайди
«Реал» ва Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этмайди. Футболчи Америка Кубогига боради.
«Хамес терма жамоа мураббийлари билан гаплашди. У Америка кубогида иштирок этиши борасида келишувга эришилди.
Уни тушуниш керак: кетма-кет иккита мусобақада қатнашиш оғир.
Хамес – феномен, ажойиб ўйинчи ва ғаройиб инсон. У ҳали анча йиллар давомида терма жамоага ёрдам беради», – дейди Колумбия Футбол Федерацияси раҳбари Рамон Хесурун.
Олдинроқ Рио-де-Жанейродаги Олимпиадага Криштиану Роналду ва Лионель Месси бормаслиги маълум бўлганди. Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар эса аксинча Америка кубогини ўтказиб юборади ва Олимпиадада иштирок этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар