

Халқаро спорт арбитраж суди (CAS) Россия футбол иттифоқининг ФИФАнинг Россияни халқаро мусобақалардан, шу жумладан Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан четлатиш борасидаги қарорига қарши апелляциясини рад этди. Бу ҳақида Халқаро спорт арбитраж суди (CAS) маълум қилди. Ташкилотнинг билдиришича, Россиянинг четлатилиши ФИФА уставини ҳам, Швейцария қонунларини ҳам бузмайди.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА ва ФИФА 28 февраль куни Россия клублари ва терма жамоасини барча халқаро мусобақалардан четлатиш борасида қарор қабул қилганди.



