"Халл Сити" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини ижарага олди
31 июл 2021 14:20
Янгиликлар
"Халл Сити" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини ижарага олди
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Ди Шон Бернард фаолиятини "Халл Сити"да давом эттиради.
20 ёшли футболчи келаси ёзнинг сўнггига қадар ижарага олинди.
Бернард "қизил иблислар"нинг асосий таркибида фақат битта ўйин ўтказган. У 2019 йилнинг ноябрида Европа Лигаси доирасидаги "Астана"га қарши учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Ди Шон ўтган мавсумни ижара асосида "Солфорд Сити"да ўтказди ва Англияда мавқеи жиҳатидан учинчи ўринда турувчи дивизионда 20та ўйинда 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар