UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  0 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  10 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  1 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  8 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  20 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  4 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  65 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50

Владислав Хан 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Жамоам бугун жуда ёмон ўйнади" Янгиликлар

Владислав Хан 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Жамоам бугун жуда ёмон ўйнади"

Аёллар чемпионати 9-тури доирасидаги "Севинч" - "Бухоро" учрашувида 10:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Владислав Хан ўз фикрларини билдирди.



"Чемпионат аутсайдерларидан бирига қарши майдонга тушдик, ростини айтаман жуда ҳам ёмон ўйнадик. Менимча ўйинга руҳан тайёрланиш қийин бўлгани учун, яхшиям ғалаба қозондик", - деди Владислав Хан.

- 9та ўйинда 60дан зиёд гол, бу "Севинч" рақиблардан кучлими ёки рақиблар савияси анча пастми?
- Ўз-ўзидан "Севинч" доим Ўзбекистоннинг энг яхши клубларидан бири бўлган. Бундан ташқари клубимиз президенти олдимизга шундай вазифа қўйган. Яъни қизиқарли бўлиши учун имкон қадар кўпроқ гол уришимиз керак.

- Одатда 1-рақамда дарвозабонларни кўрамиз, Тиловова бугун ҳимояда ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?
- Лайло Тиловова анчадан буён ҳам дарвозада, ҳам марказий ҳимоячи сифатида ўйнаб келмоқда.

- Учрашув соат 18:00да бошланди, ҳаво ҳарорати анча баланд эди. Бу нозик хилқат вакилаларига таъсир қилмайдими?
- Йўқ, бунга кўникканмиз. Ўйин соат нечида бошланса бир кун аввал шу вақтда машғулот ўтказамиз ва мослашамиз. Ўзбекистонда иссиқдан нолиш тўғри бўлмайди.



Номоз Чориев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика