UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  3 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  1 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  11 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  6 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  2 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  2

Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди"

Coca Cola Суперлиганинг 20-турида "Бухоро" мағлуб этилганидан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин стартида ишлар унчалик ўхшамади. Чунки бир ой бўлди-ки, расмий ўйинларда иштирок этмадик. Шунингдек, бир қанча йигитларда ҳаяжон ҳам сезилди. Ўйин бошида кимлардадир ваҳима сезилди, кейин барча ўзини тиклаб олди ва назорат қилишни бошлади. Хурсандман, бугун нафақат голлар урдик, балки, яхши ўйин ҳам намойиш қилдик. 

- Ўйинлар орасидаги вақтнинг катталиги бугунги ўйинда қанчалик сезилди?

- Айтганимдек, таъсири катта бўлди. Ўйин бошида кераксиз жойларда тўп йўқотдик. Йигитлар тонусдан чиқиб қолгани сезилди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар ўзларини ҳам назоратга олиб, тўп билан бўлиб, яхши ўйин кўрсатишди. Албатта, бу ҳолат ҳам ўз сўзини айтди. Ўйин ярмига келганда биз бирдам коллектив сифатида кўрина бошладик, босимни оширдик ва рақиб ҳимоясини ёриб ўтиб, натижага эришдик. 

- Грузиялик Никабадзенинг ўйини ҳақида.

- Улар керакли кўрсатмаларни, ўзларининг функцияларини бажаришмоқда. Улар гол уришлари, муҳим пасларни беришлари керак. У бугун ушбу вазифасини қойилмақом тарзда бажарди. Гиоргидан мамнунман, бугун иккита гол урди. Учинчисини эса ҳисоблашмади. Сабабини билмайман, эпизодни кўрмадим. Уни Ўзбекистон чемпионатидаги почин билан табрикладим. Энди у навбатдаги учрашувини янада ишончлироқ тарзда ўтказади.

- Кейинги ўйин асосий рақобатчига қарши сафарда ўтказилади. Бу ҳақда нима дейсиз?

- "Насаф" - катта мақсадли жамоа. Уларнинг ўйинлари яхши. Бўлажак учрашув барча учун оғир ўтади. "Насаф"ни тахлил қилиб чиқамиз, улар қай тариқа ўйин қуришади, қандай қилиб кескин ҳужумлар уюштиради. Қаршидан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугунги ғалабани кимга бағишлаган бўлардингиз?

- Барча ғалабаларни мухлислар учун бағишлаймиз. Улар трибунани тўлдириб, бизни ажойиб тарзда қўллаб туришибди. Уларга миннатдорлик билдираман.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика