

Бразилиялик ҳужумчи Саудия Арабистонидан тушган катта таклифни қабул қилмади ва «Реал» билан келишувни узайтирмоқчи.
Маълумот учун, Винисиуснинг «Реал» билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи камида яна 2 йилга шартномани узайтиришни режа қилган.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи 2018 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсум 47 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 20 та гол ва 14 та голли узатма бор.



