Винисиус: "Анчелотти - ёшлар билан ишлай оладиган буюк мураббий"

Alisher
15 фев 2022, 16:01
"Реал"нинг ҳозирги етакчиларидан бири Винисиус Жуниор жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақида гапирди.

"Анчелотти - кўплаб совринларни ютган буюк мураббий. Карло ёшлар билан ишлай олади. У биз билан кўп гаплашади ва бу суҳбатлар ҳақиқатдан ҳам ёрдам беради.

У билан кўплаб видеолар кўрамиз ва жуда тез-тез майдонга тушамиз. Мендан ташқари, мураббий билан бундай алоқа Милитао, Родриго ва Камавингага ёрдам беради", - дейди Жуниор.

Бугун, 15 февраль куни "қироллик клуби" ПСЖга қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финал илк ўйинини ўтказади. Баҳс Францияда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com