Винченцо Монтелла: "Милан"нинг Европа лигасидаги биринчи мақсади - гуруҳдан чиқиш"
14 сен 2017 20:31
Янгиликлар
Винченцо Монтелла: "Милан"нинг Европа лигасидаги биринчи мақсади - гуруҳдан чиқиш"
"Милан" бош мураббийи Винченцо Монтелла Европа лигаси 1-туридан ўрин олган "Аустрия" клубига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.
"Аустрия"? Ушбу жамоа ҳар доим барқарор ҳаракатда. Рақиб фаол ва яхши ташкиллашган. Бир қанча видео тасвирлар кўришимга тўғри келди. Ўйлайманки, бизни ҳимояда оддий бўлмаган ўйин кутяпти.
Еврокубокларга қайтиш? Бу муҳим вазият. "Милан" халқаро мусобақаларда доимий иштирок этиши керак. Биринчи мақсадимиз - гуруҳдан чиқиш, ундан сўнг каттароқ нарсалар ҳақида ўйласак бўлади", - дея Монтелланинг сўзларини келтирди "Милан" клуби расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар