"Вильярреал" ярим ҳимоячиси: "Менга "Барселона"нинг ўйин услуби ёқади"
21 июн 2024 11:59
Янгиликлар
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси: "Менга "Барселона"нинг ўйин услуби ёқади"
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Алекс Баэна "Барселона"нинг унга бўлган қизиқиши ҳақидаги маълумотга тўхталди.
"Менга "Барселона"нинг ўйин услуби ёқади. Бу жамоа ҳар доим тўпга эгалик қилади ва тинимсиз ҳужум уюштиради – бундай футбол мен учун яхши. Катта клубда ўйнаш – ажойиб имконият. Агар таклиф тушса, ўтириб гаплашамиз", – деди футболчи.
Баэна – "Вильярреал" тарбияланувчиси. 22 ёшли хавбек ўтган мавсум барча турнирларда 45 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 18 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар