Вильям Салиба: "Арсенал" мен билан чемпион бўлиши мумкин эди, аммо жароҳатлар футболнинг бир қисми"
01 окт 2023 22:01
Янгиликлар
Вильям Салиба: "Арсенал" мен билан чемпион бўлиши мумкин эди, аммо жароҳатлар футболнинг бир қисми"
Футболчи ўтган мавсум муҳим паллада жароҳат олганди.
"Арсенал" футболчиси Вильям Салиба агар жароҳат олмаганда клуб билан чемпион бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, Салиба ўтган мавсумнинг март ойида жароҳатланиб, мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборганид.
"Арсенал" мен билан чемпион бўлиши мумкин эди, аммо жароҳатлар футболнинг бир қисми.
Ўшанда яхши мавсумни ўтказгандим. Афсуски, жароҳат барчасини барбор қилди.
Янги мавсумда янги амбициялар билан ҳаракат қилмоқдамиз. Ишонаманки, ўтган мавсумдан ҳам кўпроғига эришамиз", -дейди Вильям Салиба.
Фикрлар