"Виктория"га қарши баҳсдан сўнг "Реал" мураббийи истеъфога чиқиши керак эди, аммо...
25 окт 2018 15:53
Янгиликлар
"Виктория"га қарши баҳсдан сўнг "Реал" мураббийи истеъфога чиқиши керак эди, аммо...
"Реал" президенти Флорентино Перес "Виктория"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинидан (2:1) сўнг, жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегини истеъфога чиқармоқчи эди.
Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" ғалаба қозонган бўлсада Пересга жамоанинг ўйини ёқмади ва у Лопетегини истеъфога чиқармоқчи эди. Аммо клуб спорт директори Хосе Анхель Санчес Пересни бундай қилмасликка кўндирди. Лопетеги камида "Барселона"га қарши баҳсгача ишдан кетмайди.
Агар Лопетеги ўз вазифасидан озод қилинса, унинг ўрнини "Реал" ёшларини бошқараётган Сантьяго Солари эгаллаши мумкин. Келаси мавсумдан эса Жозе Моуринью ёки Антони Конте жамоа устозига айланади.
Фикрлар