UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  0 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  10 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  1 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  4 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  64 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50

Виктор Кумиков: "Олмалиқ" Туркияда Швейцария, Россия ва Украина клубларига қарши ўйнайди" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Олмалиқ" Туркияда Швейцария, Россия ва Украина клубларига қарши ўйнайди"

"Навбаҳор" жамоасига қарши ўтган назорат ўйинидан сўнг жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков билан кичик суҳбат уюштирилди.

- Виктор Балютович режалаштирилганидек икки ўқув-машғулот йиғини ўтказилди. Йиғин давомида 4та ўртоқлик учрашуви ўтказилди. 3 мағлубият ва бир ғалаба қайд этилди. Ўтказилган йиғинлар бўйича хулосангиз.

- Барчага маълумки, бу йил "Олмалиқ" жамоаси таркиби тубдан ўзгарди. Бу йиғинлар давомида асосий эътиборни футболчилар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишга қаратдик. Ўртоқлик ўйинларида биз натижани биринчи ўринга қўймадик. Бу учрашувлар юқорида таъкидлаганимдек, жамоага чақирилган футболчиларни яхшироқ ўрганиш учун ўтказилди. Шу орқали жамоа асосий таркибини шакллантириб борамиз. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларимиз Анталияда бўлиб ўтади. У ерда ҳам бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз ва яна 4-5 нафар футболчи кўрикдан ўтказилади.

- Жамоага таклиф этилган мураббийлар штаби ҳақида сўрамоқчиман. Бу таркибга яна қўшимча бўлмайдими?


- Биз дастлабки ишни мураббий штабини ташкил этишдан бошладик. Асосий таркиб билан мана шу 5 нафар мураббий ва ҳозир иш юритаётган бошқа ёрдамчилар бўлади. Бошқа ўзгариш режада йўқ.

- Жамоанинг кейинги машғулотлари Анталияда ўтказилиши ҳақида гап очдингиз. Таркиб борасида фикрингиз. Жамоага келиб қўшилган легионерлар сизга маъқулми?



- Режага кўра Анталияда иккита йиғин ташкиллаштирилади. Биринчисида асосий эътиборни таркибни аниқлаб олишга қаратамиз. Иккинчисида эса тўлиқ таркиб билан янги мавсумга тайёргарлик олиб борамиз. Ҳозирда 80 фоизга таркибни аниқлаб олдик. Легионерлар борасида ҳозирча белоруссиялик Владислав Касминин билан шартнома туздик. Туркманистонлик футболчи энди келиб қўшилди. Уни ва яна бир қатор легионерларни Анталияда кўрикдан ўтказамиз.

- Анталияда нечта ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган?


- Умумий ҳисобда 4та ўйин ўтказишни режалаштирганмиз. Дастлаб Швейцариянинг "Вил 1900" жамоаси билан куч синашамиз. Кейин Россиянинг "Сибирь" (Новосибирск) ва Украинанинг "Карпати" (Львов) жамоалари спарринг рақиб вазифасини ўташади. Яна бир ўйин иккинчи таркиб билан ўтказилади. Бу баҳсда бизга "Карпати"нинг иккинчи таркиби ёки бошқа бирор жамоа рақиб бўлиши мумкин.

- Жамоа қачон Олмалиққа ташриф буюради?

- Туркиядан қайтгач, биринчи турга қадар жамоа яна Тошкентда яшаб туради. Мавсум бошлангунга қадар жамоа раҳбарияти билан Олмалиқ шаҳрида учрашув ташкил этишни режалаштирганмиз. Учрашув давомида раҳбарият томонидан жамоа олдига қўйиладиган вазифаларга аниқлик киритиш, жамоа таркибини таништирувини ўтказиш кўзда тутилган.

- Виктор Балютович сиз билан мавсум давомида яна суҳбатимиз давом этади. Саволларимизга жавоб берганингиз учун ташаккур.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика