UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  12 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Виктор Кумиков: “Олмалиқ” олдига ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган” Янгиликлар

Виктор Кумиков: “Олмалиқ” олдига ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган”

“Олмалиқ” клуби янги мавсум олдидан янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

Жамоа бош мураббийи, россиялик Виктор Кумиков тадбирда берилган саволларга жавоб қайтарди.

“Янги мавсум олдидан учта йиғин ўтказдик. Биринчиси декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтди. Кейин Туркиянинг Анталия шаҳрида иккита йиғин олиб бордик. Олдимизга қўйган барча режаларни амалга оширдик. Бир қатор назорат ўйинларини ўтказдик. Таркибимиз 80 фоизга янгиланиб кетди. Шу боис ҳозирча футболчилар бир бирларини 100 фоизга тушунишга эришмаган, кичик муаммолар мавжуд. Икки ой ичида янги жамоа шакллантириб бўлмайди. Ўйинлар орқали футболчилар ўзаро тил топишиб кетаверишади. Мавсум давомида ўз ўйинимизни яхшилаб бораверамиз”, - дейди Виктор Кумиков. 


- Жамоа янги деяпсиз. Раҳбарият “Олмалиқ” олдига қандай вазифалар қўйилмоқда?
- Раҳбарият бизни таклиф қилишдан олдин жамоани қуйи ўринларда юришини кўзламагани турган гап. Жамоа таркиби янгиланганига қарамай бизнинг олдимизга ОЧЛ йўлланмаларидан бирини қўлга киритиш вазифаси қўйилмоқда. Мавсум узоқ давом этади шу боис чемпионатни қайси поғонада тугатишимизни кузда билиб оламиз.

- Қайси чизиқни кучайтира олмадингиз?
- Таркибдаги футболчилар ўзларини кўрсатишда давом этишса ва ривожланишда давом этишса яхши. Агар бундай бўлмаса улар билан хайрлашиб янги футболчиларни олиб келишга мажбур бўламиз. Ҳозирча бир нафар осиёлик футболчини рўйхатдан ўтказа олмадик. Аммо бу масала яқин орада ҳал бўлади деб ўйлайман. 2 ёки 3-турда у майдонга тушиши мумкин.


- Жамоага келган легионерларнинг ҳар бирига таъриф бера оласизми?
- Беларуслик Владислав Касминин. Марказий ҳимояда ўйнайди. У бўйдор, ҳаводаги курашларни ютади, бундан ташқари майдонни яхши кўра олади. Игорь Йелич эса таянч ярим ҳимояда ўйнайди. Барчага маълумки марказий ҳимоя ва таянч ярим ҳимоячилар танқис. Грузиялик Шота Григалашвили ҳужумчи ортида, қанотда ва таянч ярим ҳимоячи ролини бажара олади. Бизга шундай универсал футболчи керак эди. Муаммоли жойларни легионерлар орқали тўлдиришга ҳаракат қилдик.
 

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика