UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз ўйнамайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  0 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  133 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  2 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  17 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Виктор Кумиков нимадан хотиржам? Янгиликлар

Виктор Кумиков нимадан хотиржам?

"Андижон" жамоаси кеча Про лиганинг навбатдаги баҳсларига тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.


Назорат ўйини. "Металлург" - "Андижон" 4:1


Бекободнинг "Металлург" жамоаси рақиблик қилган ўйинда "бургутлар" йирик ҳисобда имкониятни бой берди.  Мазкур беллашувдан сўнг “Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Тоғдаги йиғинимиздан кейин бироз пасайиш кузатилди. Биринчи бўлимда ўйин темпини ушлаб турдик. Кейин кўриндики, тоғдаги тайёргарликдан сўнг пасайиш сезилди. Бу ҳолат 4-5 кун давом этиши мумкин.  Бизнинг мақсадимиз тоза ўйин амалиётига эга бўлиш эди. Буни амалда кўриб олдик. Шу тарзда мавсумга тайёрланяпмиз. Ҳавотирли жойи йўқ. Муҳими, йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. 

Рақиб жамоа ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар уришди. Улар савия ва маҳорат бобида биздан бироз устун. Албатта, биз ҳам имкониятларни яратдик, лекин фойдалана олмадик. Сабаби, футболчиларимиз оғир юкламалар остида ўйнашяпти. Янги ўйинчимиз Суҳроб Бердиевни ҳаракатларидан қониқдим. У ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти", - деди Виктор Балютович.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика