Виктор Кумиков: "Фақат биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқдим"

Оқил Абдубарноев
22 авг 2022
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Андижон" - "Турон" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқдим. Иккинчи бўлимда вазият ўзгариб кетди. Очиғи, йигитларга нима бўлганини ҳам тушунмай қолдим. Олдида Суперлига йўлланмаси вазифаси турган жамоага бундай ўйнаш ярашмайди.

- Биринчи бўлимдан иккинчи бўлимнинг фарқи қилишини қандай изоҳлайсиз?

- Танаффус жамоамизга салбий таъсир кўрсатди. Бу менимча руҳият билан боғлиқ. Йигитлар иккинчи бўлимда хотиржамликка берилишди.

- Бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Мен фақат биринчи бўлимдан қониқдим. Биринчи бўлимда ҳаммаси яхши чиқди, йигитлар ҳужумлар ва стандарт вазиятларда аъло даражада ҳаракат қилишди.

- Кубок учрашувларидаги мақсад қандай?

- Бугун навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритдик. Қуръа натижасига қараймиз. Бизда мақсад ҳар доим олдинга интилиш, ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia