Суперлига. "Насаф" Самарқандда "Андижон"дан устун келди

Narzulla Saydullayev
3 апр 2026
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

"Насаф" – "Андижон" 1:0

03 апрель 2026 йил. Самарқанд, "Динамо" стадиони. 20:15

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Жаҳонгир Норалиев

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Акмал Ғиёсов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Бекзод Арипов.

Гол: Муродбек Раҳматов 77, - 1:0 (Зафарбек Абдираҳматов).

❤️ "Насаф": 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Сардор Баҳромов, 7.Аденис Шала (10.Бобир Абдихолиқов, 65), 8.Зафармурод Абдирахматов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Мурод Раҳматов, 27.Яшнарбек Бердираҳмонов (22.Диёр Абдуназаров, 86), 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 21.Самандар Муратбаев, 4.Акрамжон Комилов, 20.Юсуф Отубанжо, 23.Дилшод Муртозаев, 32.Қувонч Хушвақтов, 33.Баҳодир Халилов, 76.Зафар Садуллаев.

🤍 "Андижон": 35.Раҳимжон Давронов, 4.Игорь Голбан, 6.Александре Андроникашвили, 8.Жамшид Болтабоев (19.Сайфиддин Содиқов, 82), 9.Имеда Ашортиа (18.Дамир Темиров, 82), 10.Драган Черан (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 70), 15.Неманья Чаласан, 17.Азизбек Турғунбоев (11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 82), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 27.Мартин Боакье (22.Усмонали Исмоналиев, 82), 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов.

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 2.Одилбек Абдумажидов, 3.Иброҳим Йўлдошев, 14.Абдураҳмон Комилов, . 

🟨 Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев 15, Ҳумоюнмирзо Иминов 87.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+4. Ўйин тугади, “Насаф“ - “Андижон“ 1:0.

90+4. ЗАРБАААА! Раҳматовнинг кучли зарбасидан кейин тўпни Давронов қайтарди!

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

87. 🟨 Ҳумоюнмирзо Иминов

86. 🔄“Насаф“ Бердираҳмонов ўрнига Абдуназаров тушди

82. 🔄“Андижон“ Турғунбоев, Болтабоев, Боакье ва Ашортиа ўрнига Исмоналиев, Темиров, Содиқов ва Иминов тушди

81. ЗАРБААА! УХХХ! “Насаф“нинг қарши ҳужуми, Абдихолиқовнинг чиройли тўп узатишидан кейин Бердираҳмонов бирга бир вазиятда зарба берди, Давронов жамоасини голдан қутқарди! 🧤

77. ГОЛ! МУРОДБЕК РАҲМАТОВ! Абдираҳматовнинг супер рейдидан кейин Раҳматов гол урди - 1:0. ⚽️

75. Самарқанддаги “Динамо“ стадионига бугун 1130 томошабин келибди

70. 🔄 “Андижон” Черан ўрнига Холдорхонов тушди

68. Ойбек Рустамовдан жуда тезкор рейд, аммо унинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ўхшамади

65. 🔄 “Насаф“ Шала ўрнига Абдихолиқов тушди

62. ЗАРБАА! Алибек Давроновнинг зарбасидан кейин Раҳимжон Давронов қийинчилик билан қайтарди!

55. Иккала жамоа ҳам жуда эҳтиёткор футбол ўйнашмоқда

50. Бугунги ўйин тақдирини 1 та гол ҳал қиладигандек туюлмоқда, ким гол урса ютиб кетадиёв.

46. Иккинчи тайм бошланди‼️

45+2. Биринчи бўлим тугади, ҳозирча 0:0 🔜

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. УХХХ! ЗАРБААА! Турғунбоев жарима тўпидан оширган тўпини Чаласан боши билан дарвозага йўллади, Неъматов тўпни қайтарди.

38. ЗАРБА! Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум, Абдираҳматовнинг ерлатиб оширган тўпини Баҳромов дарвозага ўта ноаниқ тарзда йўллади!

33. Ҳозирча ҳеч бир томон яққол голли вазиятга эга бўлмаяпти, тактик кураш кетмоқда

23. “Андижон“ кетма кет бурчак тўпларига эга бўлди, бироқ ҳеч биридан наф чиқмади

19. Зарба! Чераннинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпини Неъматов ушлаб олди

15. 🟨 Ислом Тўхтахўжаев

11. Зарба! Муҳитдиновнинг тўп узатишидан кейин Рустамов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ!

5. Дастлабки дақиқаларда иккала жамоа аъзолари эҳтиёткор ўйнашмоқда

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ‼️

- Учрашув соат 20:15да бошланади. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia