Маҳмуд Маҳамаджонов орзулар жамоасини тузди

Оқил Абдубарноев
29 мар 2026
"Андижон" ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов футбол тарихида энг кучлиси деб биладиган таркибини айтди.

Дарвоза дахлсизлигини у таниқли посбон Тибо Куртуага ишонч билан топширган. Ҳимоя чизиғида эса чап қанотда бразилиялик Марсело, ўнг қанотда испаниялик Дани Карвахаль ҳаракат қилади, марказий ҳимоя тандемини эса Серхио Рамос ҳамда Карлес Пуйоль ташкил этади.

Ярим ҳимоя чизиғи ҳам ўзига хос мукаммалликка эга – таянч зонаси бразилиялик Каземирога ишониб топширилган бўлса, майдон марказида унга ўйинни ташкил қилишда тенгсиз бўлган хорватиялик Лука Модрич ҳамда германиялик Тони Кроос яқиндан ёрдам беради.

Ҳужум чизиғи эса ҳар қандай рақиб ҳимоясини титратишга қодир бўлган даҳшатли учликдан иборат – қанотларда замонавий футболнинг икки буюк даҳоси Криштиану Роналду ва Лионель Месси жойлашган бўлса, марказий ҳужумчи позициясида бразилиялик афсонавий Роналдо ҳаракат қилади.

Тибо Куртуа – Марсело, Серхио Рамос, Карлес Пуйоль, Дани Карвахаль, Каземиро, Лука Модрич, Тони Кроос, Криштиану Роналду, Лионель Месси, Роналдо


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати