

Терма жамоа мураббийлар штаби аъзоси Виктор Жалилов Сурияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини қисқача билдириб ўтди.
“Сўнгги саралаш босқичининг иккинчи давраси остонасида турибмиз. Биринчи даврада рақиблар бир-бирини яхши ўрганди. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир жамоа ўз стратегиясини ишлаб чиққан”, – деди Виктор Жалилов.
Виктор Жалилов Малайзиядаги иссиқ об-ҳаво ўйин натижасига таъсир қилиш-қилмаслиги ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди.
“Албатта, иссиқ ва нам об-ҳаво ўйинга ўз таъсирини ўтказмасдан қўймайди. Ҳозир Ўзбекистонда ҳаво бу даражада иссиқ эмас. Шунинг учун бу ердаги иқлимга кўникишга ҳаракат қилдик”, – деди тажрибали мутахассис.



