

Манбанинг келтиришича, Англия клуби раҳбарияти киевликлар билан музокарага киришди.
Бушан "Вест Хэм" сафида асосий дарвозабон Лукаш Фабиански билан рақобатлашади. Аммо украиналикни сотиб олиш қийин кечади, чунки "Динамо" президенти Игорь Суркис уни 15 миллион еврога баҳолаган.
27 ёшли Бушан ўтган мавсумда 35 ўйинда иштирок этиб, 27 та гол ўтказиб юборган. Унинг "Динамо" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.



