Расман: Пайет фаолиятини якунлади
23 мар 13:52
Янгиликлар
Расман: Пайет фаолиятини якунлади
38 ёшли футболчи Бразилиянинг "Васко да Гама" жамоасида ўйнаганидан кейин 9 ой давомида клубсиз юрди. У бутсаларини михга илаётгани ҳақидаги баёнотни "Марсель" ва "Лилль" ўртасидаги Лига 1 учрашувининг танаффусида маълум қилди.
Пайет фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдирди.
"Мен барчангизга раҳмат айтмоқчиман — мен билан бу 20 йилни ўтказган ҳар бир шахсга. Бу алоҳида аҳамиятга эга эди.
Мен оролданман ва менинг орзум профессионал футболчи бўлиш эди. Мен буни амалга оширдим ва 20 йил давомида энг юқори даражада ўйнадим. Миллий терма жамоа шарафини ҳам ҳимоя қилдим ва бугун эса ажойиб йўл поёнига етмоқда".
Пайет "Лилль", "Марсель", "Вест Хэм" клублари ва Франция терма жамоасидаги фаолияти орқали танилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Фикрлар