"Вест Хэм" "Ренн" футболчисини 30 миллион фунт эвазига харид қилди

Alisher
20 июн 2022
"Вест Хэм" "Ренн" ҳимоячиси Наиф Агуэрднинг трансферини эълон қилди.

Бу ҳақда лондонликлар матбуот хизмати хабар берди. Футболчи билан шартнома 5 йилга мўлжалланган.

26 ёшли марокашлик клубга 30 миллион фунт стерлингга тушди. Ўйинчи 27-рақам остида ҳаракат қилади.

Агуэрд ўтган мавсум 40та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 12 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: whufc.com