

"Sky Sports" хабарига кўра, Лондон клуби ПСЖ билан 29 ёшли дарвозабоннинг трансфери борасида келишиб олишган. Шартнома 5 йилга мўлжалланган. Яқин вақтлар ичида трансфер амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Ареола ижара асосида лондонликлар таркибида ҳаракат қилган ва 18 ўйинда майдонга тушган.



