

Манбанинг хабарига кўра, ЖЧ-2022'ни тўпиғидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборган германиялик ҳужумчи муддатидан олдин оёққа турмоқда. Янги йил олдидан футболчи югуриш машқларини бошлайди.
Таъкидланишича, Вернер 20 январга белгиланган Бундеслиганинг 16-тури доирасидаги "Бавария"га қарши ўйинга тайёр бўлиши мумкин.
Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи чемпионатнинг 9 та ўйинида 4 та гол урди.



