Вернер "Бавария"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин

Оқил Абдубарноев
14 дек 2022, 00:47
"РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер январда сафга қайтиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, ЖЧ-2022'ни тўпиғидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборган германиялик ҳужумчи муддатидан олдин оёққа турмоқда. Янги йил олдидан футболчи югуриш машқларини бошлайди.

Таъкидланишича, Вернер 20 январга белгиланган Бундеслиганинг 16-тури доирасидаги "Бавария"га қарши ўйинга тайёр бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи чемпионатнинг 9 та ўйинида 4 та гол урди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Bild