Венсан Компани "Бавария" "Астон Вилла"га ютқазганига изоҳ берди
03 окт 2024 13:44
Янгиликлар
Венсан Компани "Бавария" "Астон Вилла"га ютқазганига изоҳ берди
"Бавария" устози Венсан Компани жамоасининг Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Астон Вилла"га қарши ўйини (0:1) ҳақида фикр билдирди.
"Агар объектив гапирилса, биз ўйинни ёмон бошламадик. Дастлабки 15 дақиқада яхши имкониятларга эга бўлдик, аммо кейин бироз темпни йўқотдик. Шунга қарамай, биз рақиб дарвозамиз олдида вазиятлар яратишига имкон бермадик.
Иккинчи бўлимда ўйин яхшироқ чиқди, биз барчасини назорат қилардик, ҳужумлар уюштириб, бир қанча қулай имкониятларга эга бўлдик, бироқ улардан унумли фойдалана олмадик.
"Астон Вилла"ни табриклайман. Биз бу билан тўхтаб қолмаймиз, хатоларни ўрганиб чиқамиз ва йўлимизда давом этамиз", - деди Венсан Компани.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар