Венесуэла клуби футболчилари қароқчилар ҳужумига учради
20 сен 2016 10:42
Янгиликлар
Венесуэла клуби футболчилари қароқчилар ҳужумига учради
Венесуэланинг юқори дивизионида иштирок этувчи "Трухильянос" клубининг футболчилар, мураббийлар штаби ва бошқа ҳодимлари "Маногас"га қарши баҳсдан сўнг уйга қайтаётганида қароқчилар ҳужумига учради.
Олти нафар қуролланган киши йўлда автобусни тўхтатиб, барча йўловчиларни тушишга мажбур қилди. Бунгача улар автобус ҳайдовчисини бошқа йўналишда ҳаракатланишга ундади.
"Улар бизни деярли тўлиқ тунашди (камералар, компьютерлар, экипировка, тўплар ва ширинликлар). Қароқчилар автобусда GPS бор бўлса, уни портлатамиз деб қўрқитишди. Клуб миллий футболга зарар келтирувчи бундай жоҳилликларни қоралайди" - дейилади клуб баёнотида.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар