Варан яқин вақт ичида МЮ билан шартнома имзолайди

Aslanov Jasurbek
26 июл 2021, 20:47
"Реал Мадрид" ҳимоячиси Рафаэль Варан тез орада "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланади.

"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида деярли келишувга эришилди, фақатгина шартнома расмийлаштириш қолди, холос. Бу бир неча соат ёки эртасига амалга ошиши мумкин.

Трансфер суммаси тахминан 50–55 млн еврони ташкил этади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano