"Валенсия" президенти: "Отаменди 50 млн. евродан кам турмайди"

Aslanov Jasurbek
26 май 2015, 12:43
"Валенсия" президенти Амадео Сальво Николас Отамендининг агенти сўзларига жавоб берди.

Олдинроқ агент мижози "Валенсия"ни тарк этиши учун ҳамма ишни қилиши ҳақида таъкидлаган эди.

"Валенсия" агентларнинг босимидан қўрқмайди. Агар Отаменди кетишни истаса, бу ҳақда бизга айтиши керак. Фикримизча, у 50 млн. евродан кам турмайди. Николас ажойиб футбол намойиш этмоқда. Шу пайтгача Николас борасида ҳеч қандай талкиф олганимиз йўқ" - дейди клуб президенти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com