Антуан Гризманн: "Дарвозабон билан яккама-якка чиқишдан кўра, чиройли ассист беришни афзал кўраман"

Aslanov Jasurbek
29 апр 2026, 11:43
Мадриднинг "Атлетико" клуби ва Франция терма жамоаси етакчиси Антуан Гризманн ўзининг майдондаги фалсафаси ва ўйин услуби ҳақида тўхталиб ўтди.

Тажрибали ҳужумчининг фикрича, жамоадошларига имконият яратиш унга гол уришдан кўра кўпроқ завқ бағишлайди.

— "Менга дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқишдан кўра, сифатли ассист бериш кўпроқ ёқади. Ўзимни кўпроқ бир ёки икки тегиниш билан ўйнайдиган футболчи деб ҳисоблайман.

Балки ўйиним у қадар эффектли кўринмас, лекин доимо жамоадошларим учун вазиятлар яратишга ва рақибларни кутилмаган қарорлар билан ҳайрон қолдиришга ҳаракат қиламан. Худди "Тоттенхэм"га қарши (ЕЧЛ 1/8 финали, 5:2) баҳсда бўлгани каби", — деди Гризманн.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA