Вальдано: "Раулнинг "Атлетико"га ўтишига йўл қўймаганман"
19 янв 2016 14:16
Янгиликлар
Вальдано: "Раулнинг "Атлетико"га ўтишига йўл қўймаганман"
"Реал" собиқ бош мураббийи Хорхе Вальданонинг сўзларига кўра, Рауль Гонсалес қачонлардир "Атлетико"га ўтишга яқин бўлган.
Аммо 1986 йилдаги жаҳон чемпиони бунга йўл қўймаган.
"Реал" устози бўлганимда Рауль "Атлетико"га ўтаётганини айтишган. Бу қарорни унинг отаси қабул қилган, аммо мен уни "Реал"дан кетишига йўл қўймаганман. Раулга икки йилдан сўнг "Реал"нинг асосий таркиб футболчиси бўлишига сўз берганман" - дейди Вальдано.
Вальдано 1994 йилдан 1996 йилгача "Қироллик клуби"ни бошқарган. Рауль эса 1994 йилдан 2010 йилгача испан гранди шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар