Вадим Абрамов: "Оғир ўтган ўйинда ғалабага эришдик"
13 авг 2023 22:48
Янгиликлар
Вадим Абрамов: "Оғир ўтган ўйинда ғалабага эришдик"
Ўйин ҳақида
- Нима дейиш мумкин, бугун осонликча ютмадик. Ўйин давомида турли босимларга дуч келдик. Биринчи бўлимда гол урдик, бироқ бўлим давомида рақиблар бизга қаттиқ қаршилик кўрсатишди. "Машъал"нинг услуби шунақа, курашувчан жамоа.
- Иккинчи бўлимда ҳам вазиятларимиз бўлди. Шулардан бирида меҳмонлар дарвозабони олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб гол урдик. Оғир ўтган ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритдик.
- Жамоа намойиш этган ўйиндан қониқдингизми?
- Натижа бўйича қониқдим. Бироқ, ўйин борасида диққат эътиборни йўқотиб қўйган вақтларимиз ҳам бўлди. Бугун "Машъал" бизга кучли қаршилик кўрсатди. Хулоса олиш учун етарли даражада вазиятларга бой бўлган ўйин.
- Яна 4 кундан кейин "Навбаҳор-фарм" билан ўйин бор. Бу вақт ичида жамоа тикланиб улгурадими?
- Ҳар қандай холатга тайёр бўлишимиз зарур. Кетма-кет ўйинлар ўтказаяпмиз. Кубок мусобақаси, чемпионат, қисқа фурсат ичида бир нечта учрашувда майдонга тушдик. Кейинги ўйинда ҳам албатта ғалаба учун майдонга чиқамиз.
- Эркин Бойдуллаевда жароҳат борми?
- Ҳа, Бойдуллаев жароҳат олган. Бундан олдинги ўйинда эски жароҳати қайталаниб қолди.
Фикрлар