UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  0 16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  0 15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  15 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  8 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  4 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  5 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  7 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   12 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  1 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  9 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1

Вадим Абрамов билан Сиз кутган суҳбат! Янгиликлар

Вадим Абрамов билан Сиз кутган суҳбат!

Бир йил давомида мураббийлик фаолиятидан четда қолиб келаётган Вадим Карленович билан интервью ташкил қилишни сўраган мухлислар жуда кўп бўлди.

Айнан шу сабаб билан Осиё Кубоги олдидан мутахассисини офисимизга таклиф қилдик ва ортда қолган йилга оид фикрлари билан қизиқдик. Суҳбат Австралияда бўлиб ўтган Ўзбекистон - Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида кечган ўртоқлик учрашувининг эртанги кунида бўлиб ўтди.

Даставвал Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги ўйинлари ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Ливан терма жамоасига қарши кечган баҳс ҳақида бир нима дея олмайман. Осиёда ҳамма жамоа кучайиб бораяпти. Биз эса улар билан дуранг ўйнайдиган савияга тушиб қолдик. Битта ҳужумчи билан ўйнашимизни тушунмаяпман.




- МТЖ рўйхатидан биргина ҳужумчи бўлиши-чи, ўз пайтида Марат Бикмаевга гуллаган пайтида ҳам бунчалик ишонч билдирилмаган эди. Камига биринчи ўйинда улар майдонга тушмади?
- Тўғри, агар синиб қолса кейин нима қиламиз? Биз ҳужумчилардан ярим ҳимоячи ясаб қўймоқдамиз, шу тўғрими? Шомуродов ҳам ҳужумчи эди ярим ҳимоячига айланди-қўйди.

- Бугунги натижаларимизни 2010 йилга қиёслаётганлар кўп бўлаяпти. Абрамов ҳам Осиё Кубогидан аввал кўп ютқазган деганлар оз эмас...
- Тўғри, қўшиламан. Лекин ўша кишилар бизнинг ўйинларни кўрганми? Биз мағлубиятга учраган ўйинларда ҳам ўйнаганмиз. У баҳслар билан ҳозиргисини солиштириб бўлмайди. Ўша 6:0ни ҳам эслаб ўтай. Австралияга қарши ўйинда рақибларимиз гол урмагунларига қадар биз кўрсатган ўйин мусобақадаги энг яхшиларидан бири бўлган. Кечаги ўйин эса (Жанубий Кореяга қарши ўйин назарда тутилган)... Эрон билан ЖАР стадионида бўлиб ўтган баҳсни эсга олинг, таркибимизда аксар ўйинчилар йўқ эди. Одилнинг голини инобатга олишмади. Қўли билан рақиб футболчиси ўйнади. Ундан ташқари рўйхатга назар ташласангиз, мен тайёрлаган олимпиячиларнинг жуда кўпчилиги МТЖга етиб борди.

- Ҳозир эса "89"лардан бор йўғи икки футболчи тўп тепяпти, Зотеев ва Тўхтахўжаев.
- Олег ҳимоячи эмас! Бу унинг позицияси эмас. Менинг қўлим остида бошқачароқ ўйнарди. У ҳимояланишни қойиллатмайди, лекин ҳужум бошлай олади. Уни биринчилардан бўлиб терма жамоага чақирганимда барча кулганди. Буни ўзи ҳам билади. "Бунёдкор"га ўтганидан кейин унинг юлдузлик онлари бошланди, лекин...

- Менинг шахсий фикрим, Осиё Кубогини ЖЧ-2022 йўлида қурбон қилиб бўлмайди. Бугун ким тайёр бўлса, Осиё Кубогида ўша ўйнаши керак.
- Ўртоқлик ўйинларида Купер футболчиларни синаб олаётганини тўғри тушунаман. Шунинг учун ҳам ўртоқлик ўйинлари керак.

- Айни пайтда Осиё Кубогида нақд бўлган 3та ўйинимиз бор. Тўртинчи ўйинда майдонга чиқиш учун гуруҳдан чиқиш керак. Ҳар бир учрашувда ёрдам бера олиши мумкин бўлган футболчилар бор. Буни Бақоев ва Шацких мисолида ОК-2011да кўрганмиз...
- Буни бош мураббий ҳал қилади. Агар футболчининг ўйини ўхшамаса ва у таркибга туша олмаса демак ўйин моделига тўғри келмаяпти. Ҳар бир мураббий ўз моделидан келиб чиқиб футболчи жалб қилади. Купер қандай усулни Осиё Кубогида қўллайди билмайман. Ўйинчилардан келиб чиқиб тактика қўлласа бўлади.

- Сизда ҳам шундай футболчилар бўлганми, инсон сифатида қийин, аммо футболчи сифатида таркибга керак?
- Агар сиз бошқараётган жамоа одамлар ҳаётида жиддий роль ўйнаса ўз "менингиз"дан воз кечишингиз керак.

- Деярли ҳар мусобақада Жанубий Кореяга қарши ўйнаяпмиз. Бу терма жамоани йилма-йил кузатиш имкониятига эга бўляпмиз. 2011 йил уларнинг ёмон бўлмаган даври эди, 2014-2015 йилларда бироз сустлашгандек бўлди. 2016-17 йиллар эса энг ёмон даврларидан бирини ўтказган ҳолда ҳам ЖЧга йўлланмани қўлга киритдилар. Кечаги ўйин эса кўрсатиб бердики, улар яна аввалги юлдузли онларини бошлаяптилар.
- Чунки бош мураббий ўзгарди. Бир ўйинни эслаб ўтай. ЖЧ-2014 саралаш учрашувларининг биринчи босқич сўнгги турини Японияга қарши ўтказишимиз керак эди. Учрашув икки терма жамоага ҳам аҳамиятини йўқотгани учун Жанубий Кореяга қарши ўйинда иштирок этиб кетишни режалаштирдик. Баҳс Сеулда бўлиб ўтди. Биз 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Лекин Осиё Кубоги билан бўлиб ўтган учрашув ўртасида жуда катта фарқ бор эди. ОКдан кейин ўзгарган мураббий билан Жанубий Кореяни ўйини ёмон томонга ўзгараётган эди. Мен шу терма жамоани иккинчи даврада бизнинг гуруҳдан жой олишини истаган эдим, якунда шундай бўлди ҳам.




Кейинги қаҳрамонни кимлиги ҳақида телеграмдаги каналимизда билиб оласиз - Nadirkhuja Yuldashev


- Жанубий Корея - Ўзбекистон (1:0) баҳсини кўриш учун Сеулга борган эдим. Тўғри айтасиз, мураббийга нисбатан танқидлар жуда катта эди. Муаммо шундаки, ёмон ҳолатда ҳам биз улардан ўтиб кета олмаганмиз.
- Чунки футболдан мухлислар роҳат олиши керак. Футбол бу - театр! Унда голлар урилиши керак, ҳужум қилиниши. Ҳар қандай ғалаба 2-3 кундан кейин ёддан чиқади, шунинг учун мухлислар учун ўйнаш керак.

- Сўнгги йилларни олайлик. Жанубий Корея, Япония ва Австралияни рўйхатдан чиқариб ташлаймиз, нима учун қолган терма жамоаларни ютишимиз қийин бўлиб қолди? Бу Осиёда футбол ўсаётганиданми?
- Бемор учун яхши шифокорнинг қаерда туғилгани муҳим эмас, муҳими у савияли бўлишида. Футболда ҳам шундай, мураббий қаердан бўлиши эмас, мураббийнинг малакаси муҳимроқ.

- Далич Хорватияни қисқа фурсат ичида ЖЧ финалига олиб чиқди. Роппа-роса бир йил аввал "Бунёдкор" стадионида ўйнаган Жанубий Корея билан, кечаги шарқликлар ўртасида жуда катта фарқ бўлди...
- Бу борада Японияни кўпроқ мақтаган бўлардим. Жаҳон чемпионатида Бельгия билан ўйинини қаранг.

- Осиё Кубоги олдидан кимнинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?
- Менимча, Япония. Лекин мусобақа БААда бўлиб ўтишини инобатга олсак, Саудия Арабистонининг ҳам имкониятлари юқори. Ҳозир араблар кўрсатаётган ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, уларнинг потенциалини юқорироқ баҳолайман.




- Омар Абдулраҳмон сафдан чиққунига қадар БААни фаворитлар қаторида кўраётгандим...
- Аксинча, бу уларнинг фойдасига хизмат қилиши мумкин эди. Салаҳсиз Мисрнинг ўйинларини кўриб чиқдим. Агар битта етакчига боғланиб қолса терма жамоа кўпроқ қийналади. Футбол жамоавий ўйин.

- Аҳмедов “қариб қолди” деган фикр-чи? Нима учундир тўп ундалигида, очилиш ўрнига рақиб футболчиси орқасидан чиқиб кета олмаётган футболчилар ҳақида гапирмаяпмиз?
- Шунинг учун ҳам футбол жамоавий ўйин. Агар ўша Мисрда ҳам яна Салоҳ савиясидаги бир неча футболчи бўлганида африкаликлар бошқача бўларди.

- Одилни ҳимояга қўйишингизга сабаб ҳужумни ҳимоядан бошлаш эди?
- Афсуски? бугунги ҳимоячиларимизда мана шу нарса етишмаяпти. Футболда ҳужумни ҳимоядан бошлаш керак. Шунинг учун ҳам ярим ҳимоячини орқароққа қўйганман. Энг оғриқли нуқтамиз шу!


- Суперлига ёки Про-лига ўйинларига қараб битта жамоанинг олдинга 4та тўғри пас билан ўйнай олмасликларини кўрамиз. Бу уларнинг айби эмас, болаликдан буни тўғри ўргатиш кераклигини тушунаман...
- "Трактор"нинг ўйинларини эсланг...
- Бу ҳақда кўпчиликка айтаман.
- "Спартак" бу ўйинни анча аввал намойиш этишни бошлаган. У "Барселона"да юқори даражага чиқди. Олимпия терма жамоасида шу ишни қўллашга кўп ҳаракат қилардим. "Трактор"ни қўлга олганимда кўчадан футболчиларни йиғишга мажбур бўлардик. Чунки жамоанинг молиявий ҳолати яхши бўлмасди. Мавсум олдидан 100 нафарга яқин болаларни йиғардик ва деярли ҳар куни ўртоқлик ўйинлари ўтказардик. Бунинг натижасини кўрсата олганмиз, пулсиз жамоа Ўзбекистон Кубоги финалига чиққан эди.
Ҳозир кўпчилик Гвардиоланинг ўйинини ўзлаштиришга ҳаракат қиляпти. Ўз пайтида бутун дунёда Лобановскийнинг ўйинларини муҳокама қилардилар. Лекин Лобановский ҳамма сирларини очмаган. Ҳар қандай "копия" эса бу "оригинал"нинг бузилган ҳолати. Шунинг учун мураббийлар фақат кўчирмасдан ўз устиларида ишлаши керак бўлади.

- Энди асосий мавзуга ўтсак. Йил бошида Суперлиганинг бугунги форматини йўлга қўйишдан аввал ўрганиб чиқиш таклифини берган эдингиз?
- Бекорчи ўйинларни ўтказмаслик учун шу тизимни қўлласа бўларди. Бу ўзини оқлаши ҳам мумкин, оқламаслиги ҳам мумкин эди. Сизга интервью беришга рози бўлдим ва суҳбатлашяпмиз. Лекин сиз ҳозир менга ўрнингдан туриб сакранг энди демайсиз-ку? Келишув ўзгариб кетиши керак эмас, тўғрими? Биз олий лигани битта регламент асосида бошладик ва уни ўзгартирдик. "Нефтчи"ни қўлга олганимда мен 14-ўринни оламанми, 8-ўринни оламанми, у медал бўлмаганидан кейин аҳамияти йўқ эди. Мақсадим клубни ёшлар билан шакллантириб олиш эди.

- "Нефтчи"дан кетдингиз, ҳеч нарса ўзгармади. Фёдоров кетиб "Локомотив" билан чемпион бўлди. Лебедевнинг ҳам ишлари чакки эмас...
- Натижа мен учун у ерда муҳим бўлмаганидан кейин, ўзимнинг бугунги обрўйимни ўйламаган ҳолда ёшлар билан ишлашни ўйладим. Легионерлардан воз кечдик. 2000 йилда туғилган футболчигача ўйнатдик. Ёшлар жамоасини шакллантира бошлаган эдик. Янги мавсумда улар бошқача ўйин кўрсатишига ишонардим.

- Янги мавсумда ҳам шу тизим қолиши ойдинлашиб бораяпти. Масалан, бу тизимда "Қизилқум" 12та ўйинни ютса ҳам 6-ўринни эгаллай олмасди. "Бухоро" барчасини ютқазса ҳам 6-ўриндан пастга тушмайди.
- Тизим нега ўзгарди? Келишилган ва номига ўтказиладиган ўйинлар бўлмаслиги учун. Шунинг учун ҳам бу тизим амалда қўлланилган давлатлар билан боғланиб унинг яхши ва ёмон томонларини сўраш керак эди. Бугун эса ўзимиз амалда билиб олдик. Энди шунга қараб иш қилсак яхши бўлади.

- Футболчилар битта жамоа билан тўрт марта ўйнашдан зерикканларини айтдилар...
- Бу футбол, хоккей эмас-ку? Қанча жамоа кўп бўлса шунча яхши. Ҳар қандай форматдаги чемпионатни ўтказса бўлади, агар у профессионал бўлса. Энг муҳими, тақвимни тўғри тузишни ўрганишимиз керак. Футболимиздаги тақвим ФИФА ва ОФКдаги бўлгани каби кейинги 4 йилликни ўз ичига олиши керак. Ўзгаришлар бўлади, лекин оммавий эмас. Энг қизиғи, тақвим ҳали чиқмай туриб, захира кунлари бўлади бизда.

- 1985, 1989, 1993 йилларда таваллуд топган олимпия терма жамоамиздаги футболчилар ўша йиллари олий лигада ўйнардилар. Афсуски, 1997 йилларда таваллуд топган футболчилар билан шу гапни айта олмайман, мураббийлар ёшларни асосий таркибга кўпроқ туширишдан чўчишяпти.
Камига энди бу ёшдаги футболчиларимиз апрель ойи бошига қадар терма жамоада йиғинма-йиғин юрадилар. Ўз-ўзидан клублар яна уларга ишонч билдирмайдилар ёки уларни мавсум қизиши керак бўлган пайт жароҳатлар исканжасига тушиб қолишлари мумкин.
- Тўғри фикр билдираяпсиз, лекин бу борада кўпроқ бош мураббий ўйлаши керак. Биз олимпия терма жамоасига футболчи чақиришни клуб мураббийлари билан ҳал қилардик. Агар улар асосий таркибга ўша футболчи хизматидан фойдаланишларини айтсалар уларни ортиқча йиғинларга чақирмасдик. Ўз пайтида Одил Аҳмедовни "Пахтакор" бемалол йиғинга олиб кетишимизни айтарди, кейин эса бизда яхши ўйин кўрсата бошлагач, "Пахтакор" уни ўз режаларига киритди.

- Сизни четлатишди, бу ҳақда қандай хабар беришди?
- Газетада ўқиб билдим. Лекин нима учун? Бу ҳақда ҳеч ким индамади.

- Бу санкция бекор бўлганми?
- Билмадим.

- Ойдинлик киритадиган пайт келмадимикин? Балки айнан шундан қўрқиб клублар Сизга чиқмаётгандир?
- Балки...

- Сир бўлмаса зерикяпсизми?
- Йўқ, фақат алам қилаяпти. Мен кўпроқ имконияти кам болаларга имконият берардим. Менимча, мураббий сифатида Ўзбекистонга фойдам кўпроқ тегади.


П.С: Бу интервьюни ташкил қилишда ҳеч қандай адоватнинг алоқаси йўқ! Шунчаки Осиё Кубогидан аввал барча мураббийлар билан суҳбатлашиш режасини тузиб чиққанман.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +91   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика